АҚШ ядро қуроли Японияга жойлаштириладими?
Мамлакат бош вазири жавоб берди.

Япония бош вазири Фумио Кисида мамлакатда АҚШ ядро қуролини жойлаштирмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
"Бу мумкин эмас. Бизнинг мамлакатимиз ядросизликнинг уч тамойилига амал қилади", – деган Кисида парламентнинг юқори палатасидаги дебатлардан бирида.
Ушбу уч тамойил 1971 йилда қабул қилинган. У ядро қуролига эга бўлиш, ишлаб чиқариш ва бошқа давлатдан олиб келишнинг тақиқланишини англатади. Шу билан бирга у қонун кучига эмас.
Сўнгги кунларда айрим экспертлар Японияда АҚШнинг ўрта масофали ракеталарини жойлаштириш мақсадга мувофиқлигини айтмоқда. Уларнинг фикрича, бу ташқи душман агрессиясини тийиб туришга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токио Хитойга технологиялар экспортини чекламоқчи эканлиги хабар қилинганди.






