Жаҳон

Путин Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига йўл қўймасди — Пентагон собиқ амалдори

У, шунингдек, АҚШни низога аралашмасликка чақирди.

Путин Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига йўл қўймасди — Пентагон собиқ амалдори

 

Пентагон собиқ катта маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор Fox News'га берган интервьюсида Россиянинг Украинадаги операцияси сабабларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия ва шахсан Путинни қоралашни тўхтатиш лозим. 

 

"У (Путин) АҚШ кучлари ва ракеталарини ўз чегаралари яқинида жойлаштирилишига қараб турмаслигини айтганди. Биз ҳам Кубада рус қўшинлари ёки ракеталари жойлаштирилишига чидаб тура олмаймиз. Аммо инкор қилишда давом этдик ва у ниҳоят гапдан ишга ўтди. Путин Украинани ҳеч қандай шароитда НАТОга қўшилишига йўл қўймасди", — деган Макгрегор.

 

Шунингдек, собиқ ҳарбий низога аралашмаслик ва қурол жўнатишни тўхтатиш зарурлигини қайд этган. Макгрегорнинг сўзларига кўра, Вашингтон бир томондан қўшин жўнатмаслигини айтаётган бўлса, бошқа томондан украиналикларни шунчаки халок бўлишга чақирмоқда. 

 

"Агар бу тўхтатилмаса, биз ҳозиргача мисли кўрилмаган гуманитар ҳалокатни вужудга келтирамиз", — деб огоҳлантирган собиқ ҳарбий.

 

Аввалроқ Жозеф Байден Украина атрофидаги вазиятни мураккаблаштиришда айбланганди.

 

custom img

АҚШ ва Эрон музокараларини кузатиш учун махсус қўмита тузилади

Делегациялар раҳбарлари унга мунтазам равишда ҳисобот беришлари режалаштирилган.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"