Жаҳон

Қанча афғон қочқини ватанига қайтди?

Афғонистоннинг қочқинлар бўйича масъул вазирлиги бу тўғрисида маълумот берди.

Қанча афғон қочқини ватанига қайтди?

 

Сўнгги олти ойда ярим миллиондан ортиқ афғонлар ватанига қайтиб келди.

Бу ҳақда Khaama ахборот агентлиги хабар берди.

 

"Толибон" ҳукуматидаги қочқинлар ва репатриация вазирлиги маълумотларига кўра, охирги ярим йил ичида 550 минг қочқин Афғонистонга қайтган. Шундай бўлса-да, хорижда 7 миллион афғонистонлик қочқин борлиги маълум қилинган.

 

Шунингдек, вазирлик мамлакат ичида яшаш жойини ўзгартиришга мажбур аҳоли сонини ҳам келтирган. Жумладан, Афғонистондаги нотинч сиёсий вазият ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли 3 миллион киши ички қочқинга айланган.

 

Маълумот ўрнида: 2021 йил август ойида "Толибон" Афғонистонда марказий ҳокимиятни эгаллади. Шундай кейин миллионлаб афғонлар мамлакатни тарк этган. Уларнинг аксарияти Эрон ва Покистонда тўпланган. Яна бир қисми Ғарб давлатларига эвакуация қилинди.

 

Аввалроқ Покистон бош вазири нима учун "Толибон" ҳокимиятини тан олмаслигини маълум қилганди.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

custom img

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

custom img

“Исроил билан музокаралар фақат хўрликка олиб келади” – Ҳизбуллоҳ

Исроил қўшинлари Ливан ҳудудини тарк этмагунча ва ҳужумлар тўхтамагунча музокаралар бўлмаслиги билдирилди.

custom img

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳарорати 42,5 даражани ташкил этиб, 122 йиллик метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина Ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди

У Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"