Жаҳон

Руслар ҳавода устунликка эга эмас – Reuters

Украина Россия самолётларига кураша олиши маълум қилинди.

Руслар ҳавода устунликка эга эмас – Reuters

 

Урушнинг тўққизинчи кунида Украина ҳарбий самолёт ва вертолётларининг катта қисмини сақлаб қолди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги амалдорига таяниб “Reuters” агентлиги хабар берди.

 

“Украина ҳозирга қадар ўз ҳаво кучларининг катта қисмини: самолёт, вертолёт ва учувчисиз қурилмаларини, шунингдек, зенит тизимларини сақлаб қолди”, – деган номи сир қолишини истаган амалдор.

 

Шу билан бирга бу техникаларнинг аниқ сони келтирилмаган. Агент бу тизимларнинг сақлаб қолиниши кўпчилик экспертлари ҳайрон қолдирганини қайд этган.

 

Пентагон маълумотларига кўра, Россия сўнгги тўққиз кунда Украина, жумладан, аэродром, радар ва зенит-ракета тизимларига қарата 500 дан ортиқ ракета ташлаган. Унинг самолёт ва вертолётлар сони бўйича устунлиги ҳам сақланиб қолган. Аммо шунга қарамай, украин осмонида тўлиқ рус ҳаво кучлари тўлиқ ҳукмронлик қилмаяпти.

 

“Украина ракетаари ҳали ҳам Россия самолётларига таҳдид туғдира олади. Унинг самолётлари сафда қолиши эса – мамлакатнинг қатъийлиги белгиси ва аҳоли ҳамда ҳарбийлари учун маънавий импульс беради”,– дейилади хабарда.

 

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украина шарқида махсус операция бошлаганини эълон қилди. Шу кунгача Бердянск, Херсон каби йирик шаҳарлар эгалланди. Одесса ва Мариуполь ҳозирда қуршаб олинган. Киев ва Харьков остоналарида қонли жанглар давом этмоқда. Уруш ортидан Москвага қарши Ғарб янги санкциялар жорий этди. Евроиттифоқ ва АҚШ Россия самолётлари учун осмонини ёпди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби ўринбосари Москвага қарши санкцидар бекор қилиниши шартини айтганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.