Anonymous хакерлар гуруҳи Россия давлат телеканалларига киберҳужум уюштирди.
Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ҳодиса якшанба куни содир бўлган. Улар телеканаллар трансляциясини тўхтатиб, экранга урушга қарши шиорларни жойлаштирган.
Хакерлар рус стриминг сервисларидан Ivi ва Wink, телеканаллардан "Первый", "Россия 24" ва "Москва 24" ларга ҳужум қилган. Хусусан, ушбу телеканалларда одатий хабарлар ўрнига Харьковнинг бомбардимон қилингани видеосини ва урушга қарши шиорлар чиққан.
Аммо бу узоқ давом этмади: тез орада трансляциялар одатий тартибга қайтди.
Маълумот ўрнида: Россия 24 февралда Украинага қарши махсус операция бошлагач, Anonymous хакерлари унга қарши киберуруш эълон қилди. Ҳозирда Москва доимий равишда расмий ОАВ ва давлат ташкилотларига хакерлар ҳужумини қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рус хакерлари Anonymous сайтини ишдан чиқаргани тўғрисида хабар берилганди.







