Сиёсат

Кейинги глобал уруш кибермаконда бўлиши мумкин

Фан-техника тараққиёти инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди.

Кейинги глобал уруш кибермаконда бўлиши мумкин

 

Бу жараён янги имкониятлар тақдим этди, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда катта қулайликлар вужудга келди. Шу билан бирга фан-техника тараққиёти, айниқса ИТ ривожи глобал миқёсдаги хавфларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

 

Ҳозирги кунда глобал барқарорлик ва тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг катта омиллардан бири бу кибержиноятдир. Мутахассисларнинг сўзларига кўра бу турдаги жиноятлар мамлакатлар иқтисодиёти ва сиёсатига кучли зарба бермоқда ҳамда оғир оқибатларни келтириб чиқаряпти. Рақамларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Биргина 2020-йилда хакерлар ҳужуми натижасида дунё иқтисодиёти 1 триллион доллардан ортиқ зарар кўрди. Бу 2018 йилга нисбатан 50 фоизга кўпдир. Халқаро Электроалоқа иттифоқи 2021-йилда бу кўрсаткич 6 триллион долларга етишини тахмин қилмоқда. Хакерлар бутун бошли инфратузилмалар ва йирик корпорациялар фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўляпти. Масалан, май ойида АҚШнинг Colonial Pipeline нефть қувурларига амалга оширилган киберҳужум натижасида АҚШ шарқида ёқилғи билан боғлиқ жуда катта танқислик юзага келди. Бу ҳодиса нафақат АҚШ, балки бутун дунё иқтисодиётига таъсир кўрсатди. Нефть нархи ошиши кузатилди.

 

Шунингдек,ушбу жиноятлар натижасида жаҳоннинг йирик давлатлари ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашмоқда. АҚШ собиқ Давлат Котиби Генри Киссинжер нутқларидан бирида“биргина ноутбук глобал ўзгаришларга олиб келади”,- деган эди. Сўнгги воқеа-ҳодисалар буни тасдиқлайди. Жумладан, 2021 йил июлида Kaseya ИТ компаниясига қилинган киберҳужумда АҚШ Россияни айблади. Ушбу ҳодиса натижасида икки юзта йирик компания зарар кўрди.Сир эмаски, АҚШ ўз корхона ва ташкилотларига қилинган хакерлик хужумларида доимий равишда Россия ва Хитойни айблаб келади. Вашингтоннинг фикрича, бу унга қарши қаратилган гибрид урушнинг муҳим қисми ҳисобланади. Россия ва Хитой эса ўз навбатида бу айбловларни доимий равишда рад этади. Ҳозирда Хитой АҚШни дунёдаги асосий киберҳужумлар ташкилотчиси деб таъкидламоқда. 21 июль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Вашингтон ўн бир йил давомида Хитойнинг йирик интернет компаниялари, давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтларига доимий равишда киберҳужумлар амалга ошириб келганини маълум қилди. Бу каби айбловлар халқаро муносабатларнинг марказий кучлари ўртасидаги алоқаларни янада совуқлаштиради ва ўз навбатида ҳарбий тўқнашувлар хавфини оширади. Экспертлар кейинги глобал уруш кибермаконда бошланишини тахмин қилишади. 27 июль куни АҚШ президенти Жо Байден ҳам Миллий Разведка бошқармасидаги нутқида агар АҚШ армияси асосий рақибларга қарши уруш бошласа, бу кибержиноятлар натижасида юз беришини айтиб ўтди.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам киберҳужумлар сони ошиб бормоқда. Жумладан, Республикада 2020 йил давомида тармоқда зарарли ва шубҳали 27 млндан зиёд ҳодисалар кузатилган, давлат органлари веб-сайтларига нисбатан киберҳужумлар 2019 йилга нисбатан 144 фоизга ўсган. Касперский лабораторияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон киберҳужумларга учровчи давлатлар рўйхатида етмиш учинчи ўринда турибди. Шу билан бирга Республикада аста-секин соҳа ривожида маълум қадамлар қўйилмоқда.2017 йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Ушбу марказ фаолиятида киберхавфсизлик муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан доимий равишда аҳоли орасида тармоқдан тўғри фойдаланиш, кибержиноятчиларга алданиб қолмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг XXI боби Ахборот Технологиялари соҳасидаги жиноятларга бағишланган.

 

Ҳозирда халқаро майдонда киберхавфсизлик бўйича давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш ва кибержиноятларга қарши курашнинг механизмларини яратиш зарур. Глобаллашув даврида асосий кураш айнан ахборот майдонида бўлиб ўтади, бу эса ҳар қандай хавфларга қарши аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо қилади.

Жаҳонгир Қўзиев

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.