Жаҳон

Француз энергетик компанияси раҳбари Россиядан қарамликни тан олди

Санкциялар ортидан нефть ва газ нархи кескин ошишда давом этмоқда.

Француз энергетик компанияси раҳбари Россиядан қарамликни тан олди

 

Европа Иттифоқи Россия газига тўлиқ муқобил вариант топа олмайди. Бу ҳақда Engie француз энергетика концерни раҳбари Катрин Макгрегор маълум қилди.

 

"Биз ҳозирда эгалик қилаётган ресурслар чекланган. Улар биз Россиядан олаётган барча газ ҳажмининг ўрнини босолмайди", — деган у.

 

У ЕИ истеъмол қиладиган 40 фоиз газ Москва томонидан етказиб берилишини эслатди. Европа Шарқидаги айрим давлатларда эса бу кўрсаткич 100 фоизни ташкил этади.

 

"Етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилиши оғир ва тезкор оқибатларни келтириб чиқарарди. Бундай вазиятда биз янги энергетик реалликка кирган ва унда мисли кўрилмаган тарифлар бўларди", — деб қайд этган тадбиркор.

 

Макгрегор, шунингдек, Евроиттифоқ руч кўмиридан янада қарамлигини таъкидлаган.

 

Маълумот ўрнида: 25 февраль куни Россия Украинага қарши махсус операция бошлагач, Ғарб Москвага қарши санкциялар жорий этди. Ушбу омил ва геосиёсий ўзгаришлар газ ва нефть нархининг кескин ошишига олиб келди. Ҳозирда Brent маркали нефтнинг бир баррели 130 доллардан ошди. Бу тарихий рекорд ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада минг кубометр газ нархи 2400 доллардан ошгани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Ғазода қуролсизланиш ва гуманитар масалалар бўйича икки ишчи гуруҳ тузилади

Қарор Нетаняху ва Тинчлик Кенгаши вакиллари иштирокидаги музокараларда қабул қилинди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"