Абрамович энди “Челси”ни сота олмайди
Буюк Британия унинг активларини музлатиб қўйди.

Буюк Британия ҳукумати “Челси” раҳбари Роман Абрамовичга санкциялар қўллади. Бу ҳақда журналист Стивен Свинфорд ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Маълум қилинишича, россиялик миллиардернинг Буюк Британиядаги барча активлари музлатиб қўйилган. Хабарда айтилишича, Абрамович энди “Челси”ни сотиб юбора олмайди. “Аристократлар” эса фаолиятини давом эттириш учун махсус рухсатнома олди.
Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович жорий йилнинг 2 март санасида “Челси”ни сотишини маълум қилганди. У клубни 3 млрд еврога баҳолаган.
Аввалроқ, Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи эканлиги ва “Барселона”нинг таклифи рад этилгани ҳақида хабар берилганди.








