“Барселона”нинг таклифи рад этилди
“Барса” “Челси” ҳимоячиси ва сардори Сезар Аспиликуэтани Ла Лигага таклиф қилди.

“Барселона” 32 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, каталонияликлар ва футболчи ўртасидаги музокаралар декабрь ойида бошланган, бироқ Аспиликуэта ҳали якуний қарорга келмаган. “Челси” эса испаниялик футболчининг қолишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Аспиликуэта инглиз клубида 2012 йилдан буён тўп суради. Трансфермаркт портал ҳимоячини 11 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи Англия премьер-лигаси доирасида 17 учрашувда иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг “аристократлар” билан шартномаси шу мавсум охирида якунига этади.
Аввалроқ, Кристенсон Лондонда қолмоқчилиги ва “Челси” Рюдигер билан келишолмаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







