Исроил бош вазири Зеленскийга кутилмаган таклиф бергани маълум бўлди
Ўтган хафтада Нафтали Беннет Путин ва Зеленский билан учрашганди.

Исроил бош вазири Владимир Зеленскийга Россия шартларини қабул қилишни таклиф қилган. Бу ҳақда Украина президенти офисига таяниб Axios хабар берди.
Унга кўра, Нафтали Беннет Украина етакчиси билан шахсий мулоқот чоғида юқлридаги таклифни берган. Аммо Зеленскийнинг буни инкор қилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, бош вазир Исроилдан қурол етказиб беришни сўрамасликни илтимос қилган. Сабаби, Тел-Авив Украина ва Россия ўртасида воситачи бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Маълумот ўрнида: Россия 24 февралда Украинага қарши ҳарбий операция бошлади. Ҳозирга қадар айрим худудлар Москва назоратига ўтган. Шунингдек, Мариуполь, Харьков ва Киевда оғир жанглар олиб борилмоқда.
Исроил бош вазири 5 март куни Москвага ташриф буюрганди. Владимир Зеленский бир неча бор Беннетдан Россия билан Украина ўртасида воситачи бўлишни сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ва Зеленский яқин келажакда учрашиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







