Жаҳон

Россия икки ҳафталик урушда 30 млрд доллар йўқотди

Мамлакат сўнгги 32 йил ичидаги энг ёмон иқтисодий пасайишни бошдан кечирмоқда.

Россия икки ҳафталик урушда 30 млрд доллар йўқотди

 

Bloomberg маълумотларига кўра, Украина билан икки ҳафта давом этган урушда Россия 1990-йиллардан бери энг ёмон иқтисодий пасайишни бошдан кечирди, ялпи ички маҳсулот йил бошида то ҳозиргача 30 миллиард доллар ёки 9 фоизга қисқарди. 

 

Ғарб санкциялари аллақачон мамлакатда ишлаб чиқаришнинг тахминан 2 фоизга қисқаришига сабаб бўлди  - буни 2020 йилдаги пандемия давридаги йиллик пасайиш билан таққослаш мумкин.

 

Бундан ташқари, Россия жорий асрнинг энг катта инфляция суръатларидан бирига яқинлашмоқда ва дефицит хавфи ҳукуматни экспорт чекловларини жорий этишга ундамоқда. 

 

Капитал назорати ва деярли йигирма йил ичида фоиз ставкаларининг энг катта ўсишига қарамай, рубл ўз қийматининг тахминан 37 фоизни йўқотди, бу 2022 йил ҳособидан дунёдаги энг ёмон кўрсаткичдир.

 

“Россия рублнинг қадрсизланиши инфляциянинг ошишига ва Россия аҳолисининг харид қобилиятининг жиддий пасайишига олиб келадиган “чуқур рецессия” сари кетмоқда”, деди ХВЖ бош директори Кристалина Георгиева журналистларга.

 

Аввалроқ президент Путин санкциялар мамлакатни янада кучли қилаётгани ҳақида айтган эди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия икки ҳафталик урушда 30 млрд доллар йўқотди | Zamon.uz