Самарқандда юк автомобили ағдарилиб кетди
Ҳодиса оқибатида транспорт воситасига зарар етган.

Бугун, 13 март куни Оқдарё туманида “DAF” русумли юк автомашинаси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодисага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Транспорт воситаси шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сирдарёда “Некcия” ва “Зил” иштирокида аянчли ЙТҲ юз бергани хабар қилинганди.








