Ўзбекистон

Тошкентда 20 минг долларлик гиёҳвандлик воситаси сотувчиси ушланди

Жиноий гуруҳнинг яна икки нафар аъзоси қўлга олинган.

Тошкентда 20 минг долларлик гиёҳвандлик воситаси сотувчиси ушланди

 

5 март куни Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, асли сурхондарёлик бўлган шахс ўзининг Нексия русумли автомашинасида келиб, харидорга 20 минг доллар эвазига 1 кг “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Жиноий гуруҳнинг яна икки нафар аъзоси ўзларининг Кобальт русумли автомашинасида қочишга уринган пайтида ушланган. 

 

Шундан сўнг мазкур шахсларнинг Чилонзор тумани “Кичик ҳалқа йўли” кўчасида жойлашган вақтинча яшаш манзили текширилган. Тинтув давомида гумонланувчиларга тегишли бўлган спорт сумкасининг ичидан 48 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Гиёҳвандлик моддаларининг барчаси белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ҳозирда уларнинг манбасини аниқлашга қаратиган қидирув тадбирлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ сурхондарёлик ҳайдовчининг Ўзбекистонга 97 кило гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга урингани хабар қилинганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 20 минг долларлик гиёҳвандлик воситаси сотувчиси ушланди | Zamon.uz