Жамият

Сурхондарёлик ҳайдовчи Ўзбекистонга 97 кило гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринди

Сурхондарё вилоятида божхоначилар қарийб 100 килога яқин гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган ҳайдовчини ушлади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Сурхондарёлик ҳайдовчи Ўзбекистонга 97 кило гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринди

 

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг «Сариосиё» чегара божхона постига 2021 йилнинг 25 август куни тунги соат 03:30 ларда қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк автотранспорт воситаси кириб келган.

 

Ҳайдовчи ҳужжатларда кўрсатилганидек, автотранспорт воситасига 20 тонна оғирликдаги ип калава юкланганини маълум қилади.

 

Аммо божхона ходимларининг ҳушёрлиги сабабли ушбу автотранспорт воситасининг тиркамаси белгиланган тартибда хизмат ити кўмагида божхона кўригидан ўтказилганида, тиркаманинг олд томони пастки қисмига хуфиёна тарзда жами 93 дона полиэтилен ўрамлар яширилгани фош қилинди.

 

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса яшил ва қизил ранглардаги 82 та ўрамга 85 килограмм 505 грамм оғирликдагигероин ҳамда 11 дона сариқ рангли ўрамга 11 килограмм 425 грамм оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси жойлангани маълум бўлди.

 

Шундай қилиб, мазкур ҳолатда жами 96 килограмм 930 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг республика ҳудудига яширинча олиб кирилишининг олди олинди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Маълум қилинишича, республика божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар билан ҳамкорликда 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 300 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида оғирлиги 260 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

 

Аввалроқ, Навоийда XIX асрга тегишли танга ва қоғоз купюраларни хорижга олиб чиқиб кетаётган шахслар аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.