Марказий Осиё давлатларидан бирида "Толибон" элчиси фаолиятини бошлади
Бу ҳаракат томонидан тайинланган учинчи элчи.

"Толибон" Туркманистондаги элчисини тайинлади.
Бу ҳақда Sputnik Афганистан хабар берди.
Унга кўра, Фазл Муҳаммад Афғонистоннинг Ашхободдаги элчиси этиб тайинланган. Уни элчиликка тайинланиш маросимида Туркманистон ташқи ишлар вазири Вепа Хожаев ҳам иштирок этган.
Хожаев Афғонистондаги инфратузилмавий лойиҳаларга эътибор қаратган. Бундан ташқари, бизнесни ривожлантириш зарурлигини қайд этган.
Эътиборлиси, бу "Толибон" томонидан хорижий давлатларга тайинланган ва фаолиятини бошлаган учинчи дипломат. Бундан аввал Хитой ва Покистонга ҳам элчилар тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги АФғонистон элчихонаси ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.







