Хитой раҳбари Ғарбни Россияни "тўғри тушуниш" га чақирди
Шунингдек, у нима учун урушга қарши эканини айтган.

Си Цзинпинь ва Жозеф Байден мулоқотининг янги тавсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.
Унга кўра, Хитой раҳбари АҚШ ва НАТОни Россия билан мулоқот ўрнатишга ва Москва хавотирларига эътибор қаратишга чақирган.
Си Цзиньпиннинг қўшимча қилишича, "Хитой ўз тарихий ва маданий қадриятларига асосланиб, урушга қарши чиқади". Шунингдек, у Пекин ўз шахсий нуқтайи назари билан фикрлашини ва хадқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини ҳимоя қилишини таъкидлаган.
ХХР раиси Украина низосини ҳал этишда асосий нуқта БМТ низоми эканини қацд этган.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Байден Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилганди.







