Байден Россия нимадан умидвор бўлганини тахмин қилди
Унинг фикрича, Москва бу мақсадига эриша олмаган.

Жозеф Байден НАТО уставининг 5-моддасини “муқаддас мажбурият” деб атади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Альянс уставининг 5-моддаси ташкилотга аъзо бирор давлат ташқи агрессияга учраган тақдирда, бошқа аъзо мамлакатлар химояланаётган давлатга ҳарбий ёрдам беришини назарда тутади.
“Биз 5 моддани альянснинг ҳар бир аъзоси учун муқаддас мажбурият сифатида биламиз”, деган у Польша президенти Анжей Дуда билан учрашувда.
Шунингдек, у Украина атрофидаги вазиятда Шимолий Атлантика иттифоқи мутлоқ бирлашишганини маълум қилган. У Россиянинг НАТО давлатлари келишмовчилигини кутганини, аммо бунга эриша олмаганини қайд этди.
“Биз бирлигимизни сақлаб қолдик. Фикримча, қадамларимизни иттифоқчиларимиз билан мувофиқлаштираётганимиз ўта муҳим”, деб қўшимча қилган АҚШ етакчиси.
Аввалроқ АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясида Россия асосий таҳдид сифатида белгиланиши тўғрисида хабар берилганди.








