Наманганда пиёда сабаб 4 та автомашина тўқнашиб кетди
Ҳодиса оқибатида бир киши шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, воқеа бугун, 27 март куни соат 19.30 атрофида Наманган шаҳрининг “Бобуршоҳ” кўчасида содир бўлган.
“Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдага белгиланмаган жойдан йўл берган вақтида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Матиз” унинг орқа қисмига келиб урилган. Кучли зарб оқибатида “Матиз” қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, “Дамас” ва “Лаcетти” автомашиналари билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида 22 ёшли “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида “Спарк” ҳайдовчиси ўз машинасини дарахтга уриб олгани ва транспорт воситасида ёнғин юзага келгани хабар қилинганди.








