1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “Спарк” ҳайдовчиси автомашинасини дарахтга уриб олди

Кучли зарб оқибатида транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Тошкентда “Спарк” ҳайдовчиси автомашинасини дарахтга уриб олди


Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, воқеа 26 март куни соат 22.00 атрофида Учтепа туманининг “Қовунчи” кўчасида содир бўлган. 22 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Шундан сўнг автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув бўлиб, ёнғин юзага келган. 


Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва машина ичида бўлган йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Аввалроқ Тошкент шаҳрида “Спарк” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика