Жаҳон

Имрон Хон Зеленксийга нима учун миннатдорчилик билдирди ?

Зеленский Покистон бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди.

Имрон Хон Зеленксийга нима учун миннатдорчилик билдирди ?

 

Покистон бош вазири Имрон Хон Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Украина можаросининг тезроқ тинч йўл билан ҳал этилишига умид билдирди. Бу ҳақда "Pakistan Today" газетаси хабар берди.

 

“Имрон Хон  Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Украинадаги жанговар ҳаракатлар давом этаётганидан чуқур таассуф билдирди ва Покистоннинг бу мамлакатдаги можарони диалог ва дипломатия йўли билан зудлик билан ҳал этиш тарафдори бўлган принципиал позициясини тасдиқлади”, — дейилади  хабарида.

 

Покистон ҳукумати раҳбари суҳбатда аввалроқ Исломободда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 48-сессиясида Украинадаги вазият бўйича Москва ва Киев ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган эди.

 

“Покистон каби блокка кирмаган давлатлар Украинада дипломатик ечим топиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишда ижобий роль ўйнаши мумкин”, - деди Имрон Хон.

 

Унинг сўзларига кўра, Украинадаги можаро ривожланаётган мамлакатларга салбий иқтисодий таъсир кўрсатиб, нефть ва хом ашё нархи ошишига сабаб бўлмоқда. Шунга қарамай, Покистон Украинага инсонпарварлик ёрдамини давом эттиришга тайёр.

 

Имрон Хон, шунингдек, президент Зеленскийга Украина шарқидаги уруш зоналаридан покистонлик талабалар, фуқаролар ва дипломатларни эвакуация қилишда Украина ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

 

Аввалроқ, Ироқ Сурия билан чегарани кучайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Имрон Хон Зеленксийга нима учун миннатдорчилик билдирди ? | Zamon.uz