Эртага Тошкентда иссиқлик таъминоти узилади
Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади.
Аввалроқ Тошкент шаҳар иссиқлик таъминотини Франциянинг "Veolia" компаниясига 30 йилга бошқарувга берилиши хабар қилинганди.








