Жаҳон

Тугади: Германия омборларида қуроллар кам қолганлиги маълум бўлди

Шу сабаб Берлин Украинага ҳарбий техника етказиб беролмаслиги мумкин.

Тугади: Германия омборларида қуроллар кам қолганлиги маълум бўлди

 

Бундесвер омборларида қуроллар сони сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок маълум қилди.

 

Бербокнинг сўзларига кўра, бу Украинага қурол етказиб беришни қийинлаштиради. Унинг қўшимча қилишича, логистика, таъмирлаш ва қуроллардан фойдаланишни ўқитиш тизими масаласи ҳам оғирлашган.

 

“Биз шу кунга қадар етказиб бермаган тизимларимизни кўриб чиқмоқдамиз. Аммо бундесвернинг ўзида улар жуда кам қолган”, – деган дипломат.

 

Бундан ташқари Бербок етказиб бериладиган қуроллар қанчалик эски бўлса, унинг логистикаси ва фойдаланиш тизими шунчалик қийин бўлади. Шу билан бирга Германия ТИВ раҳбари бу Киевнинг илтимоси инкор этилишини англатмаслигини ва Евроиттифоқ, НАТО ва “катта еттилик”даги ҳамкорлар билан бирга кўриб чиқилиши лозимлигини айтган.

 

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия билан низони ҳал этишда дипломатия фойда бермаслигини маълум қилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.