Жаҳон

Дунёнинг энг ёш етакчилари ким?

Ҳозирги кунда жаҳоннинг қатор давлатларига ёши 40–50 атрофида бўлган сиёсатчилар раҳбарлик қилади.

Дунёнинг энг ёш етакчилари ким?


 

Марказий Осиёнинг энг ёш президенти

 

12 март куни Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтди. Унда 9 нафар номзод давлат раҳбари лавозими учун курашган. С.Бердимуҳаммедовга сайловчиларнинг 73 фоизи овоз берган. Сайловда жами сайловчиларнинг 97 фоизи иштирок этган. Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов 11 февраль куни парламентда ҳокимиятни ёшларга беришини маълум қилиб, ўрнини ўғлига бўшатиб берди. 

 

У Туркманистон тарихидаги энг ёш президентга айланди. Шунингдек, Марказий Осиёнинг амалдаги етакчилари орасида ҳам энг ёш раҳбар (40 ёшда).

 

29 ёшда ҳокимиятга келган етакчи

 

Ким Чен Ин 1982 йилда туғилган. 2011 йилда отаси Ким Чен Ир вафот этгандан сўнг, у ҳокимият тепасига келади. Ўшанда Шимолий Кореянинг янги етакчиси 29 ёшда бўлган.

 

Кўпчилик Ким Чен Иннинг тинчликпарвар сиёсат юритишига, Шимолий корея аҳолиси учун иқтисодий енгиллик яратиб беришини кутганди. Аммо унинг даврида КХДР расман ядро давлатлари клубига қўшилди: Корея яриморолидаги вазият аввалги даврга қараганда янада кескинлашди.

 

Мамлакат тарихида қолган Макрон 

 

Макрон 2017 йилда Франция президенти этиб сайланади. Ўшанда у 39 ёшда эди. Бунга қадар у Франциянинг иқтисодиёт вазири бўлган. Қизиғи, Макрон мамлакат тарихидаги энг ёш президент ҳисобланади.

 

2022 йил мартида у иккинчи марта президентлик сайловида иштирок этиш учун номзодини илгари сурди. Сўнгги сўровномаларга кўра, у бошқа номзодлар орасида етакчиликни сақлаб турибди.

 

20 ёшида сиёсатга кириб келган раҳбар аёл 

 

Санна Марин Финляндия давлат тузилишига кўра, парламент республикаси ҳисобланади ва мамлакат амалда бош вазир томонидан бошқарилади. Санна Марин 1985 йилда туғилган. Ўз сиёсий каръерасини у 20 ёшда бошлаган. 2015 йилда — 30 ёшга тўлганда у фин парламетни аъзосига айланган.

 

Санна Марин 2019 йилда мамлакат бош вазири этиб тайинланди. Ўша пайтда у дунёнинг энг ёш ҳукумат раҳбари бўлган. Қизиғи, Марин томонидан шакллантирилган ҳукумат таркибида аёллар сони кўп — 12 та (7 нафар эркак вазир).

 

Кинодаги образи реалликка айланган Президент 

 

Ўтмишда муваффақиятли актёр ва шоумен бўлган Владимир Зеленский ҳеч қандай сиёсий тажрибасиз бир уринишдаёқ украина президентига айланди (2019 йилда)

 

Зеленский президент бўлишидан аввал “Халқ хизматкори” телесериалини суратга олган. Унда ўзи бош ролни ижро этган. Сериал қаҳрамони оддий ўқитувчиликдан президентликкача бўлган йўлни босиб ўтади. Украинада йирик ислоҳотларни амалга оширади. Орадан бир неча йил ўтиб, сериал воқеалари реалликка айланди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунёнинг энг ёш етакчилари ким? | Zamon.uz