Жаҳон

Демократлар партияси АҚШ энергетикасига қарши уруш очди — Трамп

Собиқ президент Байденга навбатдаги айбловларни қўйди.

Демократлар партияси АҚШ энергетикасига қарши уруш очди — Трамп


 

Жозеф Байден АҚШдаги тўхтовсиз инфляция, газ ва озиқ-овқат нархи ошишига асосий айбдор. Бу ҳақда мамлакат собиқ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

 

“Байден ва Конгрессдаги демократлар тўхтовсиз инфляцияга сабаб бўлди. Маҳсулотлар етказиб бериш занжирида ҳалокатли вазият юзага келган. Дўконларга боринг ва у ерда ҳеч нарса тополмайсиз”, — деган Оқ уй собиқ раҳбари.

 

Трамп демократлар партиясини Америка энергетика тизимига қарши уруш эълон қилишда айблаган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ўрта синф вакиллари газ ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи туфайли тор-мор қилинган. 


Шунингдек, сиёсатчи Байденни нефть нархининг кескин кўтарилишида ҳам айбдор қилган.


“Бизда энергетик мустақиллик бор эди. Биз Россия ва Саудия Арабистонидан ҳам ўтиб кетгандик. Аммо Украина инқирозидан анча олдин Байден “яшил келишув” деб номланган кулгули лойиҳа туфайли энергетик ресурслар нархини кўтариб юборди. Шамол тегирмонлари — энергетиканинг энг қиммат шакли”, — деган у.


Аввалроқ Трамп Байденнинг руҳан чарчаганини айтганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Демократлар партияси АҚШ энергетикасига қарши уруш очди — Трамп | Zamon.uz