Филиппинда Меги тўфони туфайли 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
27 нафар инсон бедарак йўқолган ва 100 га яқин киши жароҳатланган

Филиппинда «Меги» тўфон оқибатида юзага келган кўчки ва сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 58 нафарга етди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Лейте провинциясида вайроналар остидан 47 кишининг жасади топилган. Яна 27 нафар инсон бедарак йўқолган ва 100 га яқин киши жароҳатланган.
Қидирув ишлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мураккаблашмоқда. Ҳарбийлар полиция ва ўт ўчирувчилар қутқарув ишларига қўшилган.
Маълумот учун Тўфон 10 апрель, якшанба куни бошланган ва кенг кўламли сув тошқини ва кўчкиларга олиб келган, республиканинг саккизта вилоятида 136,3 мингдан ортиқ аҳоли жабрланган. Натижада 29,2 мингдан ортиқ оила ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Қайд этилишича, «Меги» жорий йилда мамлакатдаги энг кучли бўрон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилияда сув тошқини оқибатида 15 киш қурбони бўлгани маълум қилинганди.







