Сеул Киевга гуманитар ёрдам ҳажмини кўпайтиради
Бу ҳақда мамлакат сайланган президенти вакили маълумот берди.

Жанубий Кореянинг сайланган президенти офиси вакили Пэ Хён Чжин Украинага гуманитар ёрдам етказиб берилиши кенгайишини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Украинага гуманитар ёрдам масаласига келсак, янги ҳукумат ҳокимиятга келиши билан биз унинг кенгайтирилишини кўриб чиқмоқдамиз”, – деган у. Жанубий Кореянинг янги президенти инаугурацияси май ойида бўлиб ўтади.
Аввалроқ амалдаги ҳукумат Киевга қўшимча 30 миллион долларлик ҳарбий ёрдам берилишини маълум қилганди. Шунингдек, кейинги ҳафтадан бошлаб 1.6 миллион долларлик ҳарбий ёрдам етказиб берилиши таъкидланган. Улар асосан, ҳимоя воситалари, шлемлар, дори-дармон ва озиқ-овқатдан иборат.
Аввалроқ АҚШ Украинага ҳарбий вертолёт етказиб беришни кўриб чиқаётгани тўғрисида хабар берилганди.







