Жаҳон

Толиблар бошқаруви даврида Афғонистонда ҳар учинчи корхона ёпилган – Жаҳон Банки

Шунингдек, мамлакатда коррупция камайгани қайд этилган.

Толиблар бошқаруви даврида Афғонистонда ҳар учинчи корхона ёпилган – Жаҳон Банки

 

Жаҳон Банки “Толибон” ҳукмронлиги даврида Афғонистондаги бизнес ҳақида ҳисобот тайёрлади.

 

Унга кўра, толиблар бошқаруви даврида ҳар учинчи корхона фаолиятни тўхтатган. Масалан, кичик бизнесда бу кўрсаткич 38 фоизни, ўрта бизнесда 25 фоизни ва йирик бизнесда 35 фоизни ташкил этган.

 

Банк сўровномаларида иштирок этган тадбиркорларнинг 82 фоизи маҳсулотга бўлган талаб пасайганини маълум қилган. Бу эса даромадлар пасайиши ва аҳоли харид қувватининг камайиб кетиши билан боғлиқ.

 

Мамлакат иқтисодиётининг энг барқарор тармоғи сифатида қишлоқ хўжалиги тан олинган. шунингдек, улгуржи ва чакана савдо ҳам унча катта зарар кўрмаган: бу турдаги корхоналарнинг 20 фоизи ёпилган.

 

Тадбиркорлар ўз ходимларининг ярмини ишдан бўшатган. Шунингдек, 75 фоиз аёллар ишидан айрилган. Ички ва ташқи ресурсларни қўлга киритиш қийинлашган.

 

Шу билан бирга сўровномада иштирок этган 60 фоиз эркак ва 33 фоиз аёллар бизнес учун  нисбатан хавфсиз муҳит шаклланганини таъкидлаган. Деярли барча респондентлар коррупция камайганини қайд этган.

 

Аввалроқ Эроннинг Афғонистондаги консулхонасига ҳужум уюштирилгани тўғрисида хабар берилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Толиблар бошқаруви даврида Афғонистонда ҳар учинчи корхона ёпилган – Жаҳон Банки | Zamon.uz