Урушнинг бошқа давлатларга ёйилмаслиги учун ҳамма нарса қиляпмиз — Жозеп Боррель
Европа дипломатияси раҳбари Украинадаги ҳарбий низони кенгайиши тарафдори эмаслигини айтган.

Европа Иттифоқи Украинада уруш кенгайишини истамаяпти. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
“Биз урушга ундамаяпмиз, уруш кенгайишига ёрдам бермаяпмиз. ЕИ ҳарбий можарони тийиб туришга, бошқа давлатларга ёйилиб кетмаслигига ҳаракат қилмоқдамиз”, – деган Боррель.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Евроиттифоқ янада кучли қуроллар қўлланилмаслиги учун барча чораларни кўрмоқда.
Аввалроқ Ғарбнинг Украинага ҳужумкор қуроллар етказиб бермаслиги сабаблари очиқланганди.







