1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нима учун Ғарб Украинага ҳужумкор қурол етказиб беришдан хавфсирамоқда?

BBC бу бўйича катта мақола тайёрлади.

Нима учун Ғарб Украинага ҳужумкор қурол етказиб беришдан хавфсирамоқда?

 

 

Ўтган ҳафтада НАТО мудофаа вазирлари Брюсселда учрашди. Унда Украинага қанча ва қай тарзда қурол етказиб бериш масаласи кўриб чиқилди.

 

НАТОнинг ҳарбий можародаги иштироки аввалбошдан Киевга мудофаа учун етарли даражада қурол етказиб бериш ҳамда Россия билан тўғридан тўғри низога кирмаслик эди. Аммо Украина ҳукумати буни етарли эмас деб ҳисобламоқда. Киевдагилар Россиянинг Донбассга ҳужумини қайтариш учун энг аввало армияда Javelin, Stinger ва Starstreak танкка қарши ва зенит ракеталар тизими заҳирасини кўпайтириш зарурлигини айтяпти.

 

Ушбу қуроллар етказиб берилмоқда, аммо уни янада кўпайтириш зарурлиги таъкидланган.

 

Украина танк, ҳарбий самолёт, учувчисиз қурилма ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўрамоқда. Аммо НАТО бунга шошилмаяпти. Сабаби – Россия билан эҳтимолий эскалация хавфи бор.

 

Альянс Москванинг тактик ядро қуролидан фойдаланишидан ёки уруш Украина чегараларидан чиқиб кетиши чўчимоқда. Ғарб буни яхши англайди.

 

 

Ҳозирга қадар Украинага қанча ёрдам берилди?

 

Киевга Европанинг  30 дан ортиқ давлати 1 миллиард евро, АҚШ эса 1.7 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берди. Ҳозирча етказиб берилаётган қуроллар асосан, танкка қарши ракеталар ва зенит ракета тизимлари, ўқ-дори ва ҳимоя воситалари билан чекланмоқда. Аммо НАТОнинг оғир қуролларни етказиб беришдан қочиши Чехиянинг Украинага Т-72 танкларини тақдим этишига халал бермади.

 

Президент Путин низо бошланишидаёқ бутун дунёга Россиянинг ядро давлати эканини ва стратегик ядро қуролларининг тайёргарлик даражасини янада оширишини маълум қилганди.

 

Россия ҳарбий доктринаси қуролли можароларнинг дастлабки босқичида кам қувватли тактик ядро бомбаларидан фойдаланишга рухсат беради. НАТОнинг стратегик режалаштириш бўйича мутахассислари фикрича, бу ишнинг амалга оширилиши катта вайроналикка олиб келмаса ва унинг зарар етказиш радиуси кам масофани қамраб олса-да, Ғарб ва Россия ўртасида кенг кўламли ядро уруши бошланиб кетиши хавфи ортиб кетади.

 

Шундай бўлса-да, НАТОнинг айрим  давлатлари Киевга ҳужумкор тизимларни беришда ўзида куч топа олди. Масалан, Чехия Т-72 танкларини, Словакия эса С-300 тизимини етказиб берди. урушнинг бошланғич даврида бу каби қадамлар ўта хавфли деб ҳисобланар эди.

 

Буюк Британия парламенти мудофаа қўмитаси раҳбари Обиас Эллвуднинг фикрича, НАТО Украина учун  кўпроқ ҳаракат қилиши керак.

 

“Биз етказиб беришга тайёр бўлган тизимлар бўйича ўта эҳтиёткорликка йўл қўйдик. Қатъийроқ ҳаракат қилишимиз керак. Биз Украинага яшаб қолиш учун етарли қурол беряпмиз, аммо ғалаба қозониш учун бу камлик қилади. Вазиятни ўзгартириш керак”, – деган у.

 

Қайси ҳолатда Россия-Украина низоси умумевропа урушига айланиб кетиши мумкин?

 

Мутахассислар уч сценарийда урушга НАТО ҳам тортилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

 

1.НАТОнинг кемага қарши ракеталари Одессадан отилса ва кўплаб Россия денгизчилари ҳалокатига сабаб бўлса. Шунда Путин қайсидир маънода реакция билдиришга мажбур бўлади.

 

2.Россия НАТО давлатларидан келаётган қуроллар колоннасига зарба берган тақдирда. Агарда бу зарбалар альянсга аъзо давлат ҳудудида амалга оширилса, бу НАТО уставининг 5 моддаси ишга тушишига сабаб бўлади. Натижада блокка аъзо мамлакатларнинг барчасининг низога тортилишига олиб келади.

 

3.Донбассдаги жанглар пайтида кимёвий объектлар портлатилса ва ҳавога заҳарли газлар тарқаб кетса. Ҳозирга қадар бу каби ҳолатлар кузатилган, аммо одамларнинг ўлимига олиб келмади. Агар Россия армияси ушбу зарбаларни атайин бергани аниқланса, НАТО маълум реакция билдириши зарур бўлади.

 

Аммо бу сценарийларнинг ҳеч бири амалга ошмаслиги эҳтимоли юқори.

 

Ғарб давлатлари Москвага қарши бирлашган бўлса-да, кўпчилик уларнинг аниқ стратегияси мавжуд эмас. Номи сир қолишни истаган Британия мудофаа вазирлиги амалдорига кўра, “Биз Украинага учинчи жаҳон урушидан ташқари, исталган ёрдамни беришга тайёрмиз. Муаммо шундаки, Путин биздан кўра покерни яхшироқ ўйнайди”.

 

Обиас Эллвуд ҳам у фикрга қўшилган. Унинг фикрича, Россия эскалация билан ўта самарали таҳдид қилмоқда ва Ғарб бундан қўрқиб қолган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика