Жаҳон

Афғонистон учун мўлжалланган вертолётлар Киевга берилади

АҚШ Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.

Афғонистон учун мўлжалланган вертолётлар Киевга берилади

 

АҚШ президенти Жозеф Байден Украина учун янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Унга кўра, Вашингтон Киевга 11 та Ми— 17 вертолётлари, 155 мм калибрли 18 дона артиллерия қурилмалари, ҳаво ҳужуми ва артиллерия ҳужумига қарши радарлар, 200 дона М113 бронетранспортёрлари, 100 дона Humvee йўлтанламас машиналари, шунингдек, кимёвий, биологик ва радиацион ҳужумга қарши ҳимоя воситалари тақдим этган.

 

Эътиборлиси, вертолётлар Афғонистон Ислом Республикасига етказиб берилиши керак эди, аммо мамлакатда ҳокимият толиблар қўлига ўтгач, бу дастур тўхтаб қолган.

 

Айрим ОАВ маълумотларига кўра, Байден бу ёрдам пакетига вертолётларни қўшмаган, аммо шахсан Владимир Зеленскийнинг илтимосидан сўнг бунга розилик билдирган.

 

Аввалроқ Ғарбнинг Украинага ҳужумкор қуролларни етказиб беришдан ўзини тийиб тургани тўғрисида хабар берилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистон учун мўлжалланган вертолётлар Киевга берилади | Zamon.uz