Жонсон Ҳиндистонга бормоқчи
У Деҳли билан эркин савдо бўйича келишувни муҳокама қилади.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 21-22 апрель кунлари Ҳиндистонга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Aaj Tak телеканали хабар берди.
Унга кўра, Жонсон Нью-Деҳлига ташрифи вақтида “2+2” форматида (мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари) учрашув ўтказишни таклиф қилмоқчи. Ҳозирга қадар Ҳиндистон фақатгина стратегик ҳамкорлари – АҚШ, Австралия, Япония ва Россия билан шундай учрашув ўтказган.
Бундан ташқари, Британия бош вазири ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендра Моди билан эркин савдо тўғрисида келишув масаласини муҳокама қилади. Бу келишув икки давлат савдо айланмасини 1.4 миллиард долларга етказиши мумкин.
Аввалроқ Ҳиндистон АҚШ билан “2+2” форматида учрашув ўтказган эди.







