Жаҳон

Украина бўйича стратегиямиздан воз кечмаймиз — АҚШ

Вашингтон Киевга қурол етказиб беришда давом этишини айтди.

Украина бўйича стратегиямиздан воз кечмаймиз — АҚШ


АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни тўхтатмоқчи эмас. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Нед Прайс маълум қилди. 


Прайс АҚШ ОАВларнинг Россия томонидан ҳарбий ёрдамни тўхтатиш талаб қилингани тўғрисидаги хабарларига изоҳ берган. 

 

“Россия ниманидир очиқ форматда, ниманидир ёпиқ форматда айтган. Аммо танлаган стратегиямиздан бизни ҳеч нарса қайтара олмайди”, –– деган у CNN телеканали эфирида. 


Шу билан бирга, у юқоридаги маълумотларни тасдиқламаган. 


“Агар Кремль АҚШ ва унинг ҳамкорлари украиналикларга хавфсизлик соҳасида миллиардлаб доллар етказиб бераётганини, украиналиклар сўраган [қуролларни] тақдим етаётганини ва украинлар улардан ўта самарали фойдаланаётганини тахмин қилаётган бўлса, бу айни ҳақиқат”, –– деб қўшимча қилган у.  



Аввалроқ Украинага ҳарбий ёрдам етказиш орқали АҚШ мудофаа салоҳияти зарар кўраётгани тахмин қилинганди.
 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина бўйича стратегиямиздан воз кечмаймиз — АҚШ | Zamon.uz