Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ишдан кетди
Унинг ўрнига ким тайинлангани маълум қилинди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбоевнинг истеъфога чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Қирғизистон президенти Садир Жапаров фармонни имзолади, Унга кўра, Руслан Казакбоев ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди”, — дейилади расмий хабарда.
Кейинроқ матбуот хизмати Жеенбек Кулубаев Қирғизистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини маълум қилди.
Аввалроқ Қирғизистонда Ўзбекистон маблағлари эвазига қурилган 330 ўринли янги мактаб очилгани хабар қилинганди.








