Жаҳон

Украина мудофаа вазири: БМТ фаолиятини тўхтатиши керак

Шунингдек, у янги халқаро институтлар тузиш вақти келганини айтган.

Украина мудофаа вазири: БМТ фаолиятини тўхтатиши керак

 

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва БМТ бошқа самаралироқ институтларга алмаштирилиши керак. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников маълум қилди.

 

Резниковнинг The Wall Street Journal газетасига ёзган мақоласида шу ҳақда сўз боради.

 

"Бу ташкилотлар барбод бўлди. Уларга қадар фаолият юритган Миллатлар Лигаси каби, ушбу тузилмалар ҳам янги ва самаралироқ, фақатгина ўта қудратли давлатлар эмас, балки барча мамлакатлар манфаатларига хизмат қиладиган халқаро институтларга алмашиши керак", — деб қайд этган вазир.

 

У янги тузилмада таҳдидларга автоматик муносабат билдириш механизми бўлишини таклиф қилган. Унга кўра, ҳар қандай агрессор низо бошланиши билан олдиндан тайёрлаб қўйилган санкциялар орқали жазоланади. Резниковнинг сўзларига кўра, агар шу каби чоралар Россияга қарши олдиндан кўрилганда эди, ҳозир вазият бутунлай бошқача бўлган бўларди.

 

Аввалроқ Япония бош вазири Фумио Кисида янги дунё тартиботини яратиш вақти келганини айтганди.

 

custom img

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постларида тирбандликлар юзага келиши мумкин

13 июн соат 21:00 дан 14 июн соат 08:00 гача Қозоғистон ахборот тизимларида узилишлар кузатилади.

custom img

АҚШ Фаластин футбол ассоциацияси президентига виза бермади

Жибрил Ражоуб FIFА томонидан Жаҳон чемпионатига таклиф этилган миллий футбол федерациялари раҳбарлари қаторидан жой олган, бироқ виза масаласи ҳал этилмаган.

custom img

Таиландда малика Пҳатчара Киттияпҳанинг вафоти муносабати билан 15 кунлик мотам эълон қилинди

Малика 2022 йил декабр ойида спорт машғулотлари вақтида ҳушидан кетганидан сўнг оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди

custom img

Тинчлик ҳеч қачон ҳозиргидек яқин бўлмаган — Шаҳбоз Шариф

Покистон Бош вазири АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув матни бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

custom img

ЖЧ-2026 очилиш кунида мухлис вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, мухлиснинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган бўлиши мумкин.

custom img

Женевада АҚШ–Эрон келишуви имзоланиши кутилмоқда

Дипломатик манбаларга кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи босқичга етган.

custom img

Эрон ва АҚШ ўртасидаги 14 бандли меморандум лойиҳаси эълон қилинди

Лойиҳада урушни тўхтатиш, санкцияларни бекор қилиш ва Эрон активларини озод этиш таклиф этилган.

custom img

Трамп Эронга режалаштирилган зарбалар бекор қилинганини маълум қилди

Зарба бериш режалари бекор қилинган бўлса-да, денгиз блокадаси ҳозирча сақланиб қолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"