Тошкентда 20 ёшли пиёда автоҳалокатда вафот этди
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.

Кеча, 22 апрель куни Юнусобод туманида “Некcия–3” ҳайдовчиси йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан ўтаётган 20 ёшли йигитни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳолок бўлган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандаги йўл-транспорт ҳодисасида 75 ёшли фуқаро вафот этгани хабар қилинганди.
Жавоҳирбек ТУРCУНОВ








