Вашингтон Ҳиндистоннинг Москва билан ҳарбий ҳамкорлигини камайтиришга интилмоқда
Пентагон расмий вакили бу ҳақда баёнот берди.

Вашингтон Ҳиндистоннинг мудофаа соҳасида Россияга таянмаслиги учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.
“Биз Ҳиндистон, шунингдек, бошқа давлатлар билан очиқмиз, биз мудофаа масалаларида уларнинг Россияга таянмаслигини истаймиз”, – деган Кирби.
Шу билан бирга у АҚШ Деҳли билан ҳарбий ҳамкорликни қадрлашини таъкидлаган.
“Ҳиндистон минтақа хавфсизлигини таъминлайди, биз буни қадрлаймиз”, – деб қўшимча қилган Кирби.
Аввалроқ Ҳиндистон ва АҚШ Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирганди.







