АҚШнинг Украина учун 250 миллион доллари қолди
Март ойида конгресс Киев учун 3.5 миллиард доллар ажратганди.

АҚШ администрациясида Украинага ҳарбий ёрдам учун 250 миллион доллар қолди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
"Яхши биласиз, бизда хавфсизликни таъминлаш учун 3.5 миллиард доллар ёрдам бор эди. Шундан 250 миллион қолди. Албатта, биз бу маблағларнинг ҳам тезкор равишда украиналикларга етказиб беришга ҳаракат қиламиз. Аммо уларга ёрдам беришни давом эттириш, зарур қуроллар билан таъминлаш учун Конгрессда бунинг молиялаштирилиши бўйича ташаббусни тезлаштириш керак", — деган у Оқ уйдаги брифингда.
Пайшанба куни Жозеф Байден Украина учун Конгрессдан қўшимча 33 миллиард доллар сўради.
Аввалроқ Украина ТИВ Ҳиндистонни Киевни қўллаб-қувватлашга чақирганди.







