Туркия НАТО машғулотларида иштирок этишдан бош тортди
Бунга Греция билан келишмовчиликлар сабаб бўлган.

Туркия Греция билан келишмовчилик туфайли НАТО машғулотларида иштирок этишдан бош тортди. NTV телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Tiger Meet машғулотларига тайёргарлик жараёнида Греция ўқув машқлари регламентига Анқарага қарши ўзгартиришлар киритган. Турк ҳарбийларига кўра, Афина икки давлат ўртасидаги келишмовчиликлардан фойдаланишга ҳаракат қилган.
Туркиянинг регламентдаги ўзгартиришларни бекор қилиш талаби бажарилмагани учун мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари машғулотларда иштирок этишдан бош тортган.
Tiger Meet 9-20май кунлари Грецияда ўтказилади. Туркия томонидан унда F-16 қирувчи самолётлари иштирок этиши керак эди.
Аввалроқ Туркия мудофаа вазирлиги Қора денгизда бегона давлат кемалари йўқлигини маълум қилганди.







