Самарқандда мусиқа мактаби ёниб кетди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

28 апрель куни соат 20:35 да Каттақўрғон шаҳри “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги мусиқа мактабида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жойига 2 та қутқарув экипажи жалб этилган ва соат 21:15 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Мактабнинг 30 квадрат/метр майдонида шифт қисми ёниб зарарланган.
“Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд туманининг “Қозиқўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлганди. Оқибатда 3 та уйнинг том қисмига зарар етган.








