Самарқанддаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди
6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борди.

Бугун соат 07:30да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани "Қозиқўрғон" МФЙда жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулоқодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
"Қозиқўрғон" МФЙ га 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб ва соат 08:58да бартараф этилган.
Ёнғин содир бўлиши оқибатида 3 та уйнинг жами 170 кв.м. майдонида том, шифт ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Хабарга кўра, ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда сўнгги икки кунда 4 та ёнғин бўлиб, 6 та хонадон зарарланганди.
аввалроқ Янгиҳаёт туманидаги ёнғин оқибатида бир фуқаро вафот этгани, Юнусободдаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлгани, Тошкентда бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин юз бергани ҳамда Наманганда газ қуйиш шохобчаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Шаҳноза Халикова







