Фарғоналик аёл ўз фарзандини сотмоқчи бўлди
У 2 ёшли қизини 14 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтида қўлга олинди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар қилишича, 28 март куни Данғара туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 2 ёшли қизини 14 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 кунлик чақалоғини 9 минг АҚШ долларига сотган аёл аниқланганди. У суд ҳукми билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.








