энг долзарб

Уч кунлик чақалоғини 9 минг АҚШ долларга сотаётган аёлга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан 3 кунлик чақалоғини 9 минг АҚШ долларга сотган онага ҳукм ўқилди. У 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Уч кунлик чақалоғини 9 минг АҚШ долларга сотаётган аёлга суд ҳукми ўқилди

 

Асли наманганлик Ситора (исм-шарифлар ўзгартирилган) бу йил 23 ёшга тўлди. Ҳали турмушга чиқмаган. Ўтган йили Тошкентга иш излаб келиб, ижарада яшай бошлайди. Ҳадеганда иш топилавермагач, у ижарачи шерикларига қўшилиб, осон йўл билан мўмай даромад топиш илинжида фоҳишалик қила бошлайди.

 

Ота-онасига “кафеда ишлаяпман”, деб ёлғон гапиради. Аслида, эса...

 

У кун келиб, нотаниш кимсалардан ҳомиладор бўлиб қолишни хаёлига ҳам келтирмаганди. Ҳомиладор бўлиб қолганини билган Ситора буни яқинларидан яширади. Шу боис ота-онасининг олдига ҳам қайтолмайди. Унинг хаёлларини бу муаммодан қандай халос бўлиш, шармандаликдан қутулиш каби ўйлар чулғаб олади. Ўйлай-ўйлай, охири боласини дунёга келтиришга қарор қилади.

 

Квартирага келиб-кетиб юрадиган қиз-жувонлар орасида Муҳайё исмли аёл Ситоранинг жонига ора киради. Муҳайё Ситоранинг  8 ойлик ҳомиласидан хабар топгач, фарзандсизлигини айтиб, туғилажак болани сотиб олишни таклиф қилади.

 

Ситора  дастлаб рози бўлмайди. Чунки туғишган опаси ҳам бир неча йилдан бери фарзандга зор эди. Боласи туғилгач, уни опасига беришни ният қилганини айтади. Аммо ҳамхонаси бола учун 15 000 АҚШ доллари таклиф қилгандан сўнг унинг фикри ўзгаради. Бироқ сўнги хулосани чақалоқ туғилгач айтишини билдиради.

 

Жорий йилнинг 16 август куни у ўғилли бўлади. Уч кундан сўнг туғруқхонадан рухсат бўлгач, келишувга асосан Муҳайёга қўнғироқ қилади. Аёл эса эртага эри Қўқондан келиши, уларда 9 минг АҚШ доллари борлигини, ҳозирча шу пулни беришга қурби етишини айтади. У рози бўлади.

 

Келишув бўйича эртаси куни соат 18:00 да Ситора келишилган жойда  9000 АҚШ долларини машина ичида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинади.

 

Судланувчи Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Аввалроқ Навоий вилояти ҳудудида фарзандини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлган ота-она қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. 

 

Баҳром Бердиев,
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.