Ўзбекистон

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кучли сел оқими кузатилди

Оқибатда 2 та электр устуни ағдарилган ва таъминот тўхтатилган.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кучли сел оқими кузатилди

 

Бугун, 3 май куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик, сел оқими ва сув тошқинлари юзага келди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабaр берди.

 

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманидаги “Ҳисорак” ҚФЙ ҳудудида ёғиб ўтган ёғингарчилик тепаликлардан қум аралаш шағалларни ички йўлларга ювиб туширган. Ҳодиса оқибатида аҳоли хонадонлари, уларнинг мулкларига зиён етмаган.

 

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида қисқа муддатли ёғиб ўтган ёмғир ёғиши оқибатида туманнинг “Мачай”, “Юқори Мачай” ва “Дарбанд” қишлоғида қисқа муддати сел оқими кузатилган. Сел сувлари “Тошкент-Термиз” халқаро автомобил йўлига тошган.


Шунингдек, Сариосиё тумани тоғли ҳудудининг “Хонжиза” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хурсандсой” сойида сув ҳажми ортиб, сой четига ўрнатилган 2 дона, 110 кВт кучланишли метал конструкцияли устунлар остини ювиши оқибатида ушбу устунларни ёнбошга йиқилишига олиб келган. Айни вақтда ушбу электр устунларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда хавфсизлик нуқтаи назардан вақтинчалик электр таъминотидан узилган. 

 

Шу билан бирга, “Сангардак” сойи тепаликларидан оқиб тушган ёмғир сувлари тупроқ ва қум-шағалларни ички йўлларга оқизиб келган. Йўлларда тўпланган лойқа ва қум-шағаллар махсус муҳандислик техникалари  ёрдамида тўлиқ бартараф этилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.