Ўзбекистон

Қашқадарёда санъаткорлар иштирокида маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Вилоятдаги маҳаллаларда миллий фильмлар намойиши, кастинглар ва иншолар танлови ташкил этилмоқда.

Қашқадарёда санъаткорлар иштирокида маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда


Кинематография агентлиги Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан биргаликда режалаштирилган тадбирларда фаол иштирок этиб, “маҳаллабай” тизими доирасида ижодий учрашувлар ўтказмоқда. Ҳар бир маҳаллада “Киноклуб” ихтисослаштирилган автотранспортлари ёрдамида янги миллий фильмлар намойиши ташкил этилмоқда. Қашқадарёлик ҳамкасблар сафига республиканинг барча ҳудудларидан киноижодкорлар қўшилмоқда.


Қашқадарё вилоятида бир қанча санъаткор ва ижодкорлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар бошланган. Кинематография агентлиги ҳам мазкур тадбирларга жалб этилган таниқли киноижодкорлардан иборат “Маърифат карвони”да фаол иштирок этмоқда.


“Бу каби тадбирлар нафақат киномухлислар, балки санъаткорлар учун ҳам катта мотивация бўлади. Яхши кинофильмларнинг тарғиботи, жонли ижодий учрашувлар, айниқса, ўзаро мулоқотлар орқали “Янги Ўзбекистон” шукуҳини ҳис этиш, мамлакатимизда бўлаётган ижодий ўзгаришларни мазмун моҳиятини янада чуқурроқ англашга замин яратади”, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов.


Кеча вилоятнинг Қарши шаҳрида, Яккабоғ тумани Саховат уйида, Нишон туманида, Қарши санаториясида кўнгилочар тадбирлар, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Шунингдек, Нишон туманида киноижодкорлар, ёзувчилар, зиёлилар ва эстрада юлдузлари билан ёшлар ўртасида киновикториналар ва кино санъатига оид давра суҳбатлари ўтказилди. Фаол иштирокчиларга китоблар ва бошқа эсдалик совғалари тақдим этилди.  


Киноижодкорлар мактабларда намойиш этиш учун “Илҳақ”, “Ўткан кунлар”, “Матонат мактаби” ва “Абдулла Орипов” фильмларини олиб келишган. Фильмларни томоша қилгандан сўнг ўқувчилар томонидан ижодий ишлар ёзилади, улар аввал туман, кейин эса вилоят босқичида баҳоланади. Ғолиблар махсус совғалар билан тақдирланади.


Қарши шаҳридаги “Шайх Aли” маҳалласида жойлашган 18 сонли Мурувват уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Муҳаммадали Искандаровнинг “Мен террорчи эмасман” фильми намойиш этилди. 


“Сўнгги йилларда кўплаб янги фильмлар яратилмоқда, шу сабабли давлатимиз раҳбари томонидан ана шу маърифий фильм лойиҳаларини ҳар бир маҳаллага, ҳар бир аҳоли қалбига етказиш вазифаси юклатилмоқда. Тадбирларимиздан кўзланган асосий мақсад ҳам шундан иборат. Ўйлайманки, Қашқадарёнинг ижобий тажрибаси тез орада бутун республика бўйлаб тарқалади”, — дея таъкидлади Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.


Ташриф доирасида кинорежиссёрлар томонидан иқтидорли ёшларни аниқлиш, истеъдодини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида кастинглар ва видеопробалар ташкил этиш режалаштирилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда санъаткорлар иштирокида маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда | Zamon.uz