“Toshkent city” ҳудудида ёнғин юз берди
Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Бугун, 5 май куни соат 17:26 да Шайхонтохур туманидаги “Nest One” қурилиш биносида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа жойига 3 та қутқарув экипажи жалб қилинган ва ёнғин соат 17:38 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Бинонинг 7-қаватидаги 4 квадрат метр майдонда қурилиш материали ёниб зарарланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳридаги тикувчилик цехида ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 6 та тикув машинаси, 1 дона компютер ва ҳужжатлар ёниб кетган.








