Афғонистондаги ҳарбий базага ҳужум уюштирилди
Отишма сабаблари аниқланмаган

6 май куни ўққа тутилган Ғазна вилоятидаги NATO’нинг собиқ ҳарбий базасига ҳужум хорижий учувчисиз учиш аппарати ёрдамида содир этилган. Бу ҳақда «Al Jazeera»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотни хавфсизлик органи тасдиқлагани айтилмоқда.
Жума куни тунда Ғазнадаги ҳарбий базага хорижий учувчисиз самолёт ҳужум қилди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, «Толибон» оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужумга жавоб қайтарган. Гуруҳнинг вилоятдаги вакиллари эса авиаҳужум бўлмаганини таъкидлашмоқда. Отишма сабаблари аниқланмаган.







