Энтони Блинкен покистонлик ҳамкасби билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Покистон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Блинкен икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳақида гапирган. Томонларнинг Афғонистондаги барқарорлик ва терроризмга қарши курашнинг қатъий тарафдори экани яна бир бор таъкидланган. Бундан ташқари, савдо, инвестициялар, иқлим, энергетика, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилган.
Аввалроқ Абдулазиз Комилов ва Энтони Блинкен учрашуви бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди.







