Ўзбекистон

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди

Олийгоҳ битирувчиларига Буюк Британия университетининг дипломи берилади.

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди

 


Кеча, 7 май куни “Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.  

 

Унга кўра, Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилди.

 

Университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан таъсис этиладиган тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат иштирокидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Университетда таълим грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олийгоҳда ақлли қишлоқ хўжалиги, агрономия, биотехнология, агроиқтисодиёт, чорвачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, агрологистика каби бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилади. Университет битирувчиларига ҳамкор университетнинг дипломи берилади.

 

Қарорга кўра, Университетда давлат муассасаси шаклидаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center) ташкил этилди. 

 

Шунингдек, 2022 йил якунигача талабалар, магистрант ва илмий изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи давлат муассасаси шаклидаги “Agro Innovation Incubator” маркази ташкил этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев видеселектор йиғилишида Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш режалаштирилганини маълум қилганди. Давлат раҳбари янги университет учун чет эллик ўқитувчиларни жалб қилиши кераклигини алоҳида таъкидлаганди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди | Zamon.uz