Жаҳон

КХДРга ҳам коронавирус етиб борди

Бу бўйича шахсан Ким Чен Ын халққа мурожаат қилган.

КХДРга ҳам коронавирус етиб борди

 

 

Шимолий Корея расман мамлакатда коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Унга кўра, ҳукумат 8 май куни Пхеньян аҳолисидан олган таҳлиллари натижаси COVID-19'нинг омикрон штамми билан зарарланиш аниқланган. Шу муносабат билан Корея меҳнат партияси Марказий Қўмитаси йиғилиши чақирилган.

Унда Ким Чен Ын мурожаат билан чиққан. У касаллик тарқалишининг олдини олиш учун давлат чегаралари назоратини кучайтиришга топшириқ берган.

Ўз навбатида Жанубий Корея Пхеньянга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

КХДР коронавирус расман аниқланмаган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолаётган эди.

Аввалроқ Шимолий Корея Хитой билан чегарада темирйўл станцияси қураётгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"