Ллойд Остин Шойгу билан нима ҳақида гаплашгани очиқланди
14 май куни АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари телефон орқали мулоқот қилганди.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина мудофаа вазири Алексей Резников билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Остин украиналик ҳамкасбига Сергей Шойгу (Россия мудофаа вазири) билан суҳбати ҳақида гапириб берган. Остин Шойгу билан мулоқотда Украинадаги можарони зудлик билан тўхтатиш ва алоқа каналларини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Украина мустақиллиги Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланиши яна бир бор эслатилган. Ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинган.
Аввалроқ Украина мудофаа вазири 1 миллион кишилик армия яратилиши ҳақида маълумот берганди.







